Линклар

logo-print

ЕИ Сурия исёнчиларига қурол етказиш имкониятларини муҳокама қилмоқда


Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Сурия исёнчиларига қурол етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилмоқда.

Британия ва Франция иттифоқнинг бошқа аъзоларини президент Башар ал-Ассадга қарши курашаётган исёнчиларга қурол етказишга йўл очиш мақсадида Сурияга жорий қилинган қурол эмбаргосига ўзгартиш киритишга кўндиришга уринмоқда.

Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳэйг исёнчиларга қурол етказиб бериш орқали Ассад режимини тинчлик ўрнатиш уринишларига жиддийроқ ёндашишга мажбур қилиш мумкинлингини айтмоқда.

Лекин ЕИнинг Австрия, Финляндия ва Чехия каби аъзолари исёнчиларга қурол етказиш 26 ойдан бери давом этаётган ва ўн минглаб одам ёстиғини қуритган можарони янада кескинлаштириши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

ЕИ музокаралари АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Парижда Сурияда тинчлик ўрнатиш режаларни муҳокама қилаётган пайтга тўғри келмоқда.
XS
SM
MD
LG