Линклар

logo-print
Европа Иттифоқи Суриядаги исёнчиларга қурол-аслаҳа етказиб беришга жорий қилинган эмбаргони бекор қилди.

Бироқ, Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳаг президент Башар Ассад режимига қарши курашиб келаётган томонларга қурол етказиб бериш ҳақида қарор қабул қилинмаганини билдирди.

ЕИ жорий этган қурол эмбаргоси май ойи сўнгида расман ўз ниҳоясига этади.

Ассад режимига нисбатан қўйилган молиявий ва иқтисодий эмбарголар эса яна бир йилга чўздирилди.

Сурияга қўйилган қурол эмбаргосини енгиллаштириш ғояси ортида Британия ва Франция тургани айтилмоқда.

Вазир Уилям Ҳагнинг айтишича, айни дамда Британиянинг Сурияга қурол-аслаҳа юбориш режаси йўқ, бироқ эндиликда Британия, агар зарур бўлса, бундай қарор қабул қилиш эркинлигига эга.

Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлатлар қурол-аслаҳа Суриядаги исломчи жанггарилар қўлига тушиб қолиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG