Линклар

logo-print
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан янги темир йўли қуриш режасини муҳокама этганини билдирди.

Мазкур режа сешанба куни Бишкекда ўтадиган Коллектив хавфсзилик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашувида тақдим қилиниши кутилмоқда.

Атамбаевга кўра, янги темир йўли Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон орқали Афғонистонга ўтади.

Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари душанба куни икки кунлик КХШТ йиғини бошланиши арафасида учрашишди.

Душанба куни Бишкекда КХШТ мудофаа вазирлари йиғини ҳам бўлиб ўтди. Унда вазирлар қўшма машқлар ўтказиш ва ташкилотнинг қуролли кучларга оид талаблари бўйича битимларни имзолади.

КХШТ Ташқи ишлар вазирлари эса Россия ва АҚШ илгари сураётган Сурия бўйича тинчлик конференциясини ўтказиш ғоясини маъқуллади.

Ўзбекистон ўтган йилнинг июн ойида КХШТдаги иштирокини тўхтатган эди.
XS
SM
MD
LG