Линклар

Бразилиянинг Салвадор шаҳрида 2014 йилда ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қилиши кутилаётган стадионнинг томи қисман қулаб тушди.

Душанба куни "Арена Фонта Нова" майдонида рўй берган воқеага стадион томига йиғилиб қолган ёмғир суви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Стадион жорий йилнинг июн ойида ўтиши режалаштирилган Конфедерациялар кубогига ҳам мезбонлик қилиши керак эди.

Маҳаллий ҳукумат вакиллари стадион томи кубок ўйинлари бошлангунча таъмирланишини ваъда қилишмоқда.

"Арена Фонта Нова" футбол майдони 2007 йилда қулаган ва 7 киши ўлимига сабаб бўлган эски стадион ўрнига қурилган эди. Қурилишга 293 миллион доллар сарфланган.
XS
SM
MD
LG