Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:35

Тожикистонда ўқувчи қиз билан яшаганликда гумонланган шахс ушланди


Кўлобдаги Ички ишлар бошқармаси биноси.
Кўлобдаги Ички ишлар бошқармаси биноси.

Тожикистон жанубидаги Восеъ туманида яшовчи С.Г. исмли киши 7-синф ўқувчисига уйланганликда гумонланиб ҳибсга олинган, бироқ унга қарши жиноят иши ҳали очилмаган.


Восеъ туман ички ишлар бўлими бошлиғи Алишер Неъматовнинг Озодлик радиоси тожик хизматига маълум қилишича, вояга етмаган қиз билан яшаганликда гумонланмиш шахс 25 май куни ушланган, 26 май оқшомида эса у Кўлоб шаҳар Ички ишлар бошқармаси вақтинча сақлаш ҳибсхонасига кўчирилган.

Кўлоб Ички ишлар бошқармаси ходими Зарифов қўлга олинган С.Г. вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётганини тасдиқлаган ва мазкур иш тергови билан Кўлоб шаҳар прокуратураси шуғулланаётганини билдирган.

Кўлоб прокуратураси навбатчиси эса С.Г. терговчилар томонидан сўроқ қилинаётганини, бироқ унга қарши жиноят иши ҳали очилмаганини айтган.

Восеълик маҳбус балоғат ёшига етмаган қизга уйланганликда гумонланаётганини билдирган прокуратура ходимлари ҳодиса тафсилотлари тергов манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳозирча очиқланмаслигини урғулаганлар.

Восеъ туманидаги Дарвозаи Зулайҳо қишлоғида яшовчи Нурали Раҳмонов Озодликнинг тожик шўъбасига С.Г. бир неча йил муқаддам бир аёлга уйлангани, у билан бир муддат бирга яшагач, аёлнинг катта қизига уйлангани, кейинроқ эса унинг 7-синфда ўқийдиган кичик қизига ҳам уйланганини айтган.

- Бу аёл ўз қизлари билан алоҳида уйда яшайди ва С.Г. мунтазам равишда уларнинг ёнига келиб туради. Қиз ҳомиладор бўлиб қолганидан кейин мактабга бормай қўйди. Бундан хабар топган қўшнилар милицияга хабар қилишди, - деди Нурали Раҳмонов.

Маълум бўлишича, С.Г. ҳибсга олинганидан кейин қиз ўқиган мактабнинг директори ва қишлоқ кенгаши раиси милицияга чақирилиб, вояга етмаган қиз тақдири юзасидан гувоҳлик кўрсатмалари бера бошлаганлар.

Озоди манбаларига кўра, 34 ёшли С. Г. Тожикистон Ислом институти битирувчиси бўлиб ҳисобланади. Мавзу юзасидан унинг яқинларидан ҳозирча изоҳ олиш имкони бўлмаган.
XS
SM
MD
LG