Линклар

logo-print

Владимир Путин бугун Бишкекда


Россия президентини Бишкекда Қирғизистон расмийлари кутиб олди.

Россия президентини Бишкекда Қирғизистон расмийлари кутиб олди.

Россия президенти Владимир Путин КХШТ нинг норасмий самитида иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахти Бишкекка келди.

Президент ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг журналистларга айтишича, Путин Бишкекда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмонлар билан ҳам сўзлашувлар ўтказади.

Ушаковга кўра, саммитда Афғонистондан АҚШ етакчилигидаги Халқаро Кучлар 2014 йилда чиқиб кетишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда бу мамлакатдаги вазият ривожи муҳокама қилинади.

Душанба куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан янги темир йўли қуриш режасини муҳокама этганини билдирди.

Мазкур режа бугун Бишкекда ўтадиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашувида тақдим қилиниши кутилмоқда.

Атамбаевга кўра, янги темир йўли Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон орқали Афғонистонга ўтади.
XS
SM
MD
LG