Линклар

logo-print
Президент Раҳмон Роғун ГЭСи қурилиши масаласида Бишкек Душанбе билан ҳамфикр бўлишига умид қилмоқда.

Хабарларга қараганда, Тожикистон президенти Бишкекда Қирғизистон бош вазири Жанторо Сатибалдиев билан ўтказган сўзлашувлари чоғида Роғун ГЭСи қурилишига “баъзи қўшнилар 7 йилдан бери қаршилик кўрсатиб келаётганини” писанда қилган.

Президент Раҳмонга кўра, Тожикистон билан Қирғизистон ўртасида амалга оширилиши режалаштирилаётган энергия айирбошлашга доир лойиҳа доирасида ёз мавсумида Тожикистонда ишлаб чиқариладиган 3 миллиард киловатт соат электр энергиядан фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

Раҳмонга кўра, бу лойиҳа амалга ошиши учун Роғун ГЭСининг ҳеч йўқ 2 агрегати ишга туширилиши лозим.

Тошкент фикрича, Роғун ГЭСи қурилиши Ўзбекистон манфаатларига зиддир.
XS
SM
MD
LG