Линклар

Россия ЕИ қароридан ташвиш билдирди


Суратда: Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

Суратда: Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

Россия фикрича, Европа Иттифоқининг Сурияга қурол-аслаҳа етказиб беришга жорий қилинган эмбаргони бекор қилиш тўғрисидаги қарори тинчлик конференцияси ўтказиш истиқболига “бевосита зарар” етказади.

Москва Вашингтон билан ҳамкорликда Сурия бўйича келаси ойда конференция ўтказишни режалаштирмоқда, бироқ анжуманнинг айнан қачон ўтказилиши аниқланганича йўқ.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков сешанба куни Европа Иттифоқининг қароридан Москва “хафсаласи пир” бўлгани тўғрисида баёнот берди.

Мулозим шунингдек, "Европа Иттифоқи амалда зиддият оловига мой пуркаяпти ва Суриядаги вазиятни сиёсий жиҳатдан изга солиш имкониятларини озайтирмоқда", деди.

Душанба куни Европа Иттифоқи Суриядаги исёнчиларга қурол-аслаҳа етказиб беришга жорий қилинган эмбаргони бекор қилди.

Бироқ, Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳаг президент Башар Ассад режимига қарши курашиб келаётган томонларга қурол етказиб бериш ҳақида қарор қабул қилинмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG