Линклар

logo-print

Мустафо Жамилевнинг ўғли қотилликда гумон қилинмоқда


Суратда: Қрим татарлар лидери Мустафо Жамилевнинг ўғли Хайсер.

Суратда: Қрим татарлар лидери Мустафо Жамилевнинг ўғли Хайсер.

Қрим татарлари Мажлисининг веб-сайтига кўра, мазкур ташкилот етакчиси Мустафо Жамилевнинг ўғли “тасодифан” бир кишини отиб ўлдирган.

Хабар қилинишича, Хайсер Жамилев душанба куни рўй берган воқеадан сўнг ҳибсга олинган.

Мустафо Жамилевнинг Озод Европа/Озодлик мухбирига айтишича, ўзи ва оила аъзолари тергов органлари билан тиғиз ҳамкорлик қилмоқда.

Жамилев ўғлининг “воқеа пайтида гиёҳванд модда таъсирида бўлгани” тўғрисида Россия матбуотида пайдо бўлган хабарларни инкор этди.

69 га кирган Мустафо Жамилев Қрим татарлари ҳуқуқлари учун курашиб келаётган таниқли жамоат арбоби. У Қрим татарлари Мажлиси раиси ва айни пайтда Украина парламенти аъзосидир.
XS
SM
MD
LG