Линклар

logo-print
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг норасмий саммити иш бошлади.

Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон президентлари Афғонистондан АҚШ етакчилигидаги Халқаро Кучлар 2014 йилда чиқиб кетишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда бу мамлакатдаги вазият ривожини, муҳокама қилади.

Душанба куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан янги темир йўли қуриш режасини муҳокама этганини билдирган эди.

Мазкур режа муҳокамаси ҳам Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашуви кун тартибига киритилгани хабар қилинди.

Саммит арафасида Путин Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Қирғизистон президенти маъмуриятига кўра, сўзлашувларда ҳарбий ҳамда Қирғизистонда ГЭС қуришда ҳамкорлик масалалари устида фикр алмашинди.

КХШТ аъзолари бўлган Арманистон ва Беларус раҳбарлари Бишкек саммитида иштирок этмаяпти.

Ўзбекистоннинг МДҲ Коллектив хафвсизлик шартномаси ташкилотига аъзолигини ўтган йил декабрида расман тўхтатган эди.

Бу ҳақда КХШТга аъзо давлат раҳбарларининг 2012 йил, 19 декабрда Москвада бўлиб ўтган саммитида Беларус Президенти Александр Лукашенка эълон қилган эди.

КХШТ 1992 йил 15 майда имзоланган Коллектив хавфсизлик шартномаси асосида тузилган.
XS
SM
MD
LG