Линклар

Покистонда БМТ ташкил этган полиомиелитга қарши эмлаш кампаниясини олиб бораётган ходимларга ҳужумлар уюштирилгани боис мамакат расмийлари эмлаш кампаниясини тўхтатди.

Ҳужум икки аёл ходимга нисбатан уюштирилган ва унинг натижасида улардан бир халок бўлган, иккинчиси яраланган.

Покистон расмийларига кўра, сешанба куни амалга оширилган ҳужум Пешавор шаҳри яқинида рўй берган ва айни дамда у ерда полиомиелитга қарши эмлаш кампанияси тўхтатилган.

Ҳужумга учраган ходимлар БМТ ташкил этган уч кунлик полиомиелитга қарши эмлаш кампаниаяси доирасида иш олиб бораётган бўлган.

Хужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Покистонда жангари гуруҳлар полиомиелитга қарши эмлаш Исломда тақиқланганини айтиб, эмлаш кампаниясига қаршилик кўрсатиб келишади.

Покистон полиомиелит касаллиги эндемик ҳисобланган дунёнинг уч мамлакатидан биридир.
XS
SM
MD
LG