Линклар

Ўзбекистонда Интернет фойдаланувчилари сони 10 миллиондан ошди. Бу ҳақда 12uz.com веб-нашри Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига таяниб хабар берди.

Агар агентлик маълумотига ишонилса, ҳар уч ўзбекистонлик Интернетдан фойдаланаяпти. Жорий йилнинг апрел ойида Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси мамлакат ахолиси сони 30 миллионга етгани ҳақида маълум қилган эди.

Солиштирадиган бўлсак, 2012 йилнинг май ойида “узнет”даги фойдаланувчилар сони 9 миллион бўлган.

Уларнинг ярмида кўпроғи мобил интернетдан фойдаланиши айтилади.

Ўзбекистон беҳаё сайтларни тўсиш, конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган ахборотни тўхтатиш важи билан қатор халқаро оммавий ахборот воситалари веб-сайтларига, жумладан, Озодлик радиоси веб-саҳифасига тўсиқ қўйган.

Интернетда яратган тўсиқлари учун Ўзбекистон халқаро ташкилотлар тарафидан "Интернет душманлари" рўйхатига киритилган.
XS
SM
MD
LG