Линклар

Чоршанбага ўтар кечаси Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан "Союз" фазо кемаси парвоз қилди.

Кема бортида россиялик космонавт Фёдор Юрчихин¸ АҚШ Космик Агентлиги астронавти (НАСА) Карен Найберг ва Европа Космик Ангетлиги астронавти италиялик Лука Пармитанолар бор.

“Союз” кемаси Халқаро фазо станциясига чоршанба куни қўшилади.

Космонавт Юрчихин бошчилигидаги экспедитсия Халқаро фазо станциясида 6 ой бўлади ва шу давр ичида 30 дан ошиқ турли хил илмий тажрибалар ўтказади.
XS
SM
MD
LG