Линклар

logo-print

Таниқли қаламкаш Фарҳод Мусажонов вафот этди


Ўзбекистонда таниқли драматург, киносценарист ва тележурналист Фарҳод Мусажонов 79 ёшида оламдан ўтди.

1933 йилда Тошкентда туғилган Фарҳод Мусажонов Тошкент Давлат университетида ўқиган кўплаб журналистларнинг устози бўлиб ҳисобланади.

Унинг ўзи 1956 йилда Тошкент давлат университетининг шарқ факультетини тамомлаган.

Фарҳод Мусажонов "Дарадаги қишлоқда" (1959), "Офтобни қувлаб" (1963), "Бўш келма, Алиқулов!" (1965), "Боғ кўчамни қўмсайман" (1977), "Қилич ва соз" (2000) каби асарларини ўз ичига олувчи 30га яқин тўплами нашр этилган.

Ўзбекистонликлар Фарҳод Мусажоновни "Эртага премьера" теледастури орқали ҳам яхши танир эдилар.
XS
SM
MD
LG