Линклар

Парижда француз аскарига ҳужум қилганликда гумонланаётган шахс ҳибсга олинди


Парижда 23 ёшли француз аскари Седрик Кордиега ҳужум қилганликда гумонланаётган шахс ҳибсга олинди.

Қўлга олинган 22 ёшли ўспирин шанба куни Версал яқинидаги мавзеларнинг бирида француз аскари бўйнига пичоқ тортганлик ва тан жароҳати етказганликда гумонланмоқда.

Бир ҳафта илгари Лондонда Ли Ригби исмли британиялик ҳарбий вахшийларча ўлдирилганди.

Франция президенти Франсуа Олланд ҳар икки ҳужум бири бирига боғлиқ бўлиши мумкинлигини назардан соқит қилиб бўлмайди, дея баёнот берди.
XS
SM
MD
LG