Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:45

Босниялик хорватлар собиқ етакчиси Ядранко Прлич 25 йилга қамалди


Ҳаагадаги халқаро жиноят маҳкамаси босниялик хорватлар собиқ етакчиси Ядранко Прлични уруш жиноятларида айдор деб топди ва уни 25 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Прлич билан бирга яна беш шахс 10 йилдан ошиқроқ муддатларга ҳукм этилди.

Улар тўқсонинчи йиллар бошида Босния уруши даврида мусулмонларни қирғинбарот қилганлик ҳамда Мостар шаҳрида Усмон империяси даврида қурилган кўприкни бузишда айбли, деб топилдилар.

Ўшанда Сребриницада камида 8 минг нафар мусулмон эркак ва ўғил бола ўлдирилган эди.

Бу жиноят Иккинчи Жаҳон Урушида яҳудийлар қирғинбарот қилинганидан бери Европада рўй берган энг йирик қатлиомдир.
XS
SM
MD
LG