Линклар

logo-print

Тожикистонда махбус ўлимида айбланаётган қамоқхона нозири 5.5 йилга қамалди


Тожикистонда махбус ўлимида айбланаётган қамоқхона нозири Маҳмуд Исмоилов устидан ҳукм ўқилди.

Исмоилов Душанбе шаҳридаги 3/1 сонли қамоқхона нозири ўлароқ ҳизмат лавозимини суистеъмол қилганликда айбланиб, 5 ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

У билан бирга судга тортилган қамоқхонанинг яна икки ходими устидан маҳкама давом этмоқда.

Хамза Икромов исмли махбус ўтган йил 20 сентябр куни Душанбе шаҳридаги қамоқхонада оламдан ўтган эди.

Махбуснинг қариндошлари Икромов қийноқ оқибатида ўлганини даъво қилишган.

Ҳуқуқ фаоллари Тожикистонда қийноқлар систематик эканини айтиб келишади.

Лекин, ҳуқуқ-тартибот органлари махбуслар ва уларнинг қариндошларининг қийноқлар борасидаги шикоятини камдан-кам холларда кўриб чиқади.
XS
SM
MD
LG