Линклар

Ўзбекистонлик гимнастикачи Луиза Галиулина икки йилга катта спортдан четлатилди.

Халқаро Спорт Арбитраж суди ўтган йил Лондон Олимпиада ўйинлари пайти танасида тақиқланган фуросимид моддаси қолдиқлари аниқланган ўзбек спортчисини шундай жазолашга қарор қилди.

20 ёшли Галиулина дастлаб ярим йилга халқаро турнирларда қатнашишдан махрум этилган эди.

Маълум бўлишича, Допингга қарши кураш халқаро ташкилоти Луиза Галиулинага қўйилган тақиқни 2 йилга узайтирилиши талаби билан Халқаро Спорт Арбитраж маҳкамасига мурожаат қилган.

Озодлик билан суҳбатда Галиулина допинг истеъмол қилганини рад этганди.

- Менинг ўзим ҳам ҳайронман, қандай қилиб бунақа модда менинг танамда пайдо бўлиб қолганидан. Кимдир атайлаб буни овқатимга ташлаб қўйган бўлса керак. Яна билмадим. Бу препаратни фақат вазни ортиқча бўлган одам ичиши мумкин. Буни ичишга ҳеч қанақа ҳожат йўқ эди¸ деган эди ўзбекистонлик спортчи.

Луиза Галиулина Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларида Ўзбекистонни намоён этаётган ягона спорт гимнастикачиси эди.
XS
SM
MD
LG