Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:50

Пилотсиз учқич Покистондаги Толибон етакчисини ўлдирди


Покистонлик толиблар қўмондони ўринбосари Вали Раҳмон Маъсуд.
Покистонлик толиблар қўмондони ўринбосари Вали Раҳмон Маъсуд.

АҚШга қарашли пилотсиз учқич Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилоятида амалга оширган ҳужумда бу мамлакатдаги Толибон ҳаракатининг етакчиларидан бири Вали Раҳмон Масъуд нобуд бўлди. АҚШ ҳукумати Раҳмоннинг боши учун беш миллион долларгача мукофот пули берилишини эълон қилган эди.


АҚШ ҳарбйилари 29 майга ўтар кечаси Шимолий Вазиристон вилоятининг Чашмапул қишлоғидаги амалга оширган ҳаво ҳужуми натижасида Покистондаги Толибон ҳаракати қўмондони Ҳикматулла Маҳсуднинг ўринбосари Вали Раҳмон Маъсуд нобуд бўлган.

Бу ҳақда Толибон ҳаракатидаги манбага таяниб, Озодлик радиосининг Покистон хизмати хабар қилди.

АҚШ ҳукумати Таҳрики Толибон Покистон номи билан танилган жанггари гуруҳ етакчилари Ҳикматулла Маҳсуд ҳамда унинг ўринбосари Вали Раҳмон Маъсудни топишда ёрдам берган шахсга беш миллион долларгача мукофот пули берилишини эълон қилган.

Раҳмон 2008 йилда Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида Marriott меҳмонхонасига уюштирилган ва 50 кишининг нобуд бўлишига сабаб бўлган ҳужум ортида бўлгани иддао қилинган.

АҚШ ҳарбийлари чоршанба куни уюштирган ҳужумда толибларнинг бошқа нуфузли қўмондонлари, жумладан, Насриддин ҳам ҳалок бўлган.

Покистон ҳукумати Раҳмон ўлдирлганини ҳозирча расман тасдиқлагани йўқ.

Покистонлик толиблар матбуот котиби Эҳсонуллоҳ Эҳсон Рейтерс ахборот агентлигига Таҳрики Толибон Покистон Раҳмон ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламаслигини айтиб, бу ҳақда бошқа маълумот бермаган.

Таҳрики Толибон Покистон афғонистонлик толиблардан фарқ қилади. Улар Покистонда мамлакат ҳарбийлари, шунингдек, сайловолди намойишлари, мактаблар ва полиомиелитга қарши эмлаш кампанияси олиб бораётган шифокорларга қарши уюштирилган ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Афғонистонга чегарадош бўлган Шимолий Вазиристон минтақаси қабилалар назоратида бошқарилади. Жанггари гуруҳлар, жумладан, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жанггарилари ҳам шу минтақада бошпана топган.

Покистон АҚШ пилотсиз учқичлари мазкур минтақада жанггариларга қарши амалга ошириб келаётган ҳужумларни танқид қилиб келади.

29 май куни Раҳмон ўлдирилгани ҳақидаги хабар тарқалмасидан олдин Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг исми ошкор қилинмаган расмийси АҚШ учқичи ҳужумини қоралаб, уни Покистон суверенитетига даҳл қилиш, дея баҳолади.

Яқинда АҚШ Президенти Барак Обама баъзан тинч аҳоли вакиллари ҳам катта талафот кўраётган пилотсиз учқичлар ҳужуми камайтирилишини эълон қилгани Шимолий Вазиристон аҳолиси томонидан олқишланди.

Май ойида Покистон Бош вазири этиб сайланган Навоз Шариф пилотсиз учқичлар ҳужумини Покистон суверенлигига “таҳдид” деб атади.
XS
SM
MD
LG