Линклар

logo-print
Афғонистон шарқида чоршанба куни икки худкуш Қизил Хоч халқаро қўмитаси ваколатхонасига ҳужум уюштирган.

Мазкур ҳодиса шомга яқин Жалолобод шаҳрида рўй берган. Ҳужум чоғида бино қўриқчиларидан бири ҳалок бўлган, яна бири яраланган.

Афғон хавфсизлик кучлари ваколатхона биноси ичида бўлган етти нафар хорижликни қутқаришга муваффақ бўлганлар.

Жанггарилар хавфсизлик хизмати ходимлари билан бўлган отишмадан сўнг ўзларини портлатиб юборганлар. Маҳаллий полиция вакилининг маълум қилишича, бундан олдин яна бир портлаш овози эшитилган.
XS
SM
MD
LG