Линклар

Вашингтон ҳизбуллоҳчиларнинг Сурияни тарк этишини истайди


АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жен Псаки.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жен Псаки.

АҚШ Давлат департаменти чоршанба куни Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳини Суриядан ўз жанггариларини зудлик билан олиб чиқиб кетишга чақирди.

Давлат департаменти матбуот котиби Жен Псаки Ҳизбуллоҳнинг Сурияга ўз жанггариларини юборишини “қабул қилиб бўлмас” ва “хавфли” эканини айтди.

Псаки АҚШ сўнгги кунларда чегараларда рўй берган бир неча нохуш ҳодисаларга оид хабарлардан чуқур ташвишда эканини қўшимча қилди ва сешанба куни Ливан-Сурия чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктига қилинган ҳужумни қоралади. Мазкур ҳужумда ливанлик уч аскар ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG