Линклар

Санкт-Петербург суди мансабдор шахсга пора беришга уринган ўзбекистонлик Асрорқул Рўзибоевга 100 минг рубл жарима солди.

Санкт-Петербург прокуратураси матбуот хизмати томонидан кеча тарқатилган маълумотга кўра, шу йилнинг 20 март куни Рўзибоев ҳамюрти Аълам Зоҳидовга нисбатан маъмурий қонунбузарлик бўйича баённома тузмаслик учун Федерал миграция хизматининг иммиграцион назорат бўлими ходимига пора таклиф қилган.

Россияда юриш тартибини бузган Зоҳидовни депортация кутаётганди. Бунинг олдини олиш мақсадида Рўзибоев миграция хизмати ходимига 20 минг рубл миқдорида пора таклиф қилган ва бу пулни унинг столига қўйган. Аммо ходим порани олмаган, Рўзибоевни эса полиция ушлаган.

Ўзига қўйилган айбловни тўла тан олган Рўзибоев эндиликда давлатга 3 минг АҚШ долларидан кўпроқ жарима тўлаши керак бўлади.
XS
SM
MD
LG