Линклар

Туркманистон ва Туркия иқтисодий шартномалар имзоламоқчи


Туркия Президенти Абдулла Гул.

Туркия Президенти Абдулла Гул.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов пайшанба куни Ашхободда Туркия Президенти Абдулла Гул билан учрашади.

Музокарадан сўнг иқтисодий ҳамкорликни ривожлантирга оид икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режаланган.

Бердимуҳаммедов ва Гулнинг янги ташкил этилган Халқаро Туркман-Туркия университети биноси пойдеворига биринчи ғишт қўйиш маросимида иштирок этади.

Жума куни Туркия президентининг пойтахт Ашхобод жанубида жойлашган Ахалтака от фермасини бориб кўриши ва Туркманистонда ишлаётган туркиялик тадбиркорлар билан учрашиши кутилмоқда.

Туркия президентининг Туркманистонга чоршанба куни кечқурун бошланган расмий ташрифи жума куни тугайди.
XS
SM
MD
LG