Линклар

Ал-Ассад: Дамашқ "С-300" ракеталарининг биринчи партиясини аллақачон олган


Россияда ишлаб чиқарилган “С-300” русумидаги ракета.

Россияда ишлаб чиқарилган “С-300” русумидаги ракета.

Ал-Манар телевидениеси Сурия Президенти Башар Ал-Ассадга таяниб Дамашқ Россияда ишлаб чиқарилган ҳаво ҳужумидан мудофаа системасининг биринчи партиясини аллақачон олгани ва “С-300” русумидаги ракеталарнинг қолган қисми яқин фурсатда етиб келишини хабар қилди.

Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳига алоқадор Ал-Манар телеканали президент Ал-Ассад билан суҳбатни пайшанба куни эфирга бериши кутилмоқда.

Москва Сурия ҳукуматига ракеталар етказиб бериш ҳақидаги қарорини Сурияга хорижий ҳарбий интервенциянинг олдини олиш билан изоҳлаган.

Пайшанба куни Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия мухолифатини Ал-Ассаднинг истеъфога чиқишини талаб қилиш орқали Сурия бўйича таклиф этилган халқаро анжуманини барбод қилишга уринаётганликда айблади.

Чоршанба куни АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳини ўз жангчиларини Суриядан дарҳол олиб чиқишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG