Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:23

Олийгоҳга ҳужжат топшириш учун биопаспорт бўлиши шартми?


Тез кунда Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кириш учун абитуриентлар ҳужжат топширишни бошлайди.

Бу жараён билан боғлиқ мавсумий саволлар қаторига бу йил яна бир савол қўшилди: бир неча тингловчимиз Озодликка “Биометрик паспорти йўқлардан ҳужжат қабул қилинмасмиш, шу ростми?” деган савол билан мурожаат қилди.


Бу саволга жавоб топиш учун Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигига мурожаат қилдик.

Вазирлик девонхонаси мудираси Абдуллаева хоним саволимизга жавобан дарҳол “Йўқ, керак эмас”, деб жавоб берди.

Мудирага навбатдаги саволни бердик:

- Ўқишни бу йил битирганлар (яъни паспортни биринчи марта оладиганлар) қўлида биометрик паспорт бўлади. Лекин коллежларни ўтган йили ёки 2 йил олдин битирганларнинг паспорти оддий бўлиши мумкин...

Бу саволимизга ҳам вазирлик расмийсининг жавоби қатъий бўлди:

“Паспорт биометрик бўлиши шарт эмас, деб айтилдику, бўлди-да! Гапни бундай кўпайтираверманглар. Жуда кўплар шу савол билан телефон қилмоқда. Қаердан олгансизлар бунақа гапларни?! Дейишаяпти, дейишаяпти, деяверасизлар! Бундай гап йўқ! Вазирликдан бундай топшириқ берилмаган!”, деди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги девонхонаси мудираси Абдуллаева.

Умуман, кейинги пайтларда ўзбекистонликлар орасида биометрик паспорт билан боғлиқ саволлар ва миш-мишлар кўпайиб кетганини Озодликка етиб келаётган саволлар кўрсатиб турибдики, бу мавзудаги сўнгги материални куни кеча эътиборингизга ҳавола қилган эдик.

Азиз муштарий¸ агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.

Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз - OzodJavobга мурожаат қилинг.

Саволларингизни Skype орқали ОzodSkype ëки ErkinMikrofon манзилларига йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, телефон орқали +420 602 612 713 ва +420 221 123 381 рақамларига қўнғироқ қилиб, саволларингизни беришингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG