Линклар

logo-print

Футбол: Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионати мезбонлиги учун даъвогарлик қилмоқда


Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси .

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси .

ФИФА Ўзбекистонни футбол бўйича (U-17) ўсмирлар ўртасида 2017 йилда ўтказиладиган жаҳон чемпмионатига мезбонлик учун даъвогарлик қилаётган давлатлар рўйхатига киритди.

Чемпионатга мезбонлик қилиш учун Ўзбекистондан ташқари, Ҳиндистон, Ирландания ва Жанубий Африка Республикси даъвогарлик қилмоқда.

Ўзбекистон шу пайтгача ФИФА ҳомийлигида йирик халқаро мусобақалар ўтказмаган.

Футбол бўйича ўсмирлар ўртасида 2017 йилги жаҳон чемпмионати қайси давлатда бўлиши жорий йил декабр ойида эълон қилиниши режаланган.

Эслатиш жоизки сўнгги йилларда Ўзбекистон пойтахти Тошкент, Андижон, Бухоро, Гузар, Муборак, Самарқанд, Қарши ва бошқа шаҳарларида халқаро талабларга жавоб бера оладиган стадионлар қурилган.
XS
SM
MD
LG