Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:10

“Smile Train” шифокорлари Урганчга йўл олди



АҚШнинг “Smile Train” ноҳукумат ташкилотининг молиявий кўмагида тўққизта ҳиндистонлик шифокор Оролбўйи минтақасида лаби ва танглайи тиртиқ бўлиб туғилган болаларга жарроҳлик ёрдами кўрсатиш учун Хоразмнинг Урганч шаҳрига йўл олди.

Ҳиндистоннинг Амардип шаҳридаги болалар шифохонасининг малакали жарроҳлари Урганчдаги вилоят касалхонасида 10 кун давомида юзта бепул жарроҳлик амалиётини амалга оширади.

“Smile Train” ноҳукумат ташкилоти вакили Сатиш Калранинг айтишича, мақсад лаби ва танглайи тиртиқ болаларга бошқа тенгдошлари каби нормал ҳаёт кечиришлари учун ёрдам беришдан иборат:

- Шифокорларимиз сешанба куни Ўзбекистонга етиб боришди. Улар ўн кун давомида юзта беморга бепул ёрдам кўрсатишади. Жарроҳлик ортидан қилинадиган муолажани маҳаллий врачлар амалга оширади, деди Сатиш Калра.

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Орол бўйи минтақасида жойлашган Қорақaлпоғистон ва Хоразм вилоятида нуқсонлар билан туғилаётган болалар сони ошгани айтилади:

- Ҳомиладорликнинг дастлабки ойларида аёлларимиз витаминли озиқ-овқатларни истеъмол қилмаслиги, асабийлашишлари оқибатида тиртиқ лаб, танглай ёриқ ва юқори милкларсиз болалар туғилади. Шунингдек, экологиянинг ҳам бунга таъсири бор, дейди Урганчдаги вилоят шифохонаси варчи Бекпошша опа.

Smile Train” ноҳукумат ташкилоти бундан аввал Бирма, Бурунди, Руанда ва Африканинг бошқа мамлакатларида лаби тиртиқ туғилган болаларга жарроҳлик ёрдами кўрсатган.

XS
SM
MD
LG