Линклар

Ўзбекистон МДҲнинг Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартномасига қўшилди


31 май куни Минскда ўтган МДҲ ҳукумат раҳбарлари саммитида Ўзбекистонни бош вазир Шавкат Мирзиёев эмас, балки унинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов тамсил этди.

31 май куни Минскда ўтган МДҲ ҳукумат раҳбарлари саммитида Ўзбекистонни бош вазир Шавкат Мирзиёев эмас, балки унинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов тамсил этди.

Бу ҳақдаги баённома 31 май куни Минскда ўтган МДҲ бош вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида имзоланди.

Баённомада Ўзбекистон билан Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартнома иштирокчиси бўлган мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг ҳуқуқий механизмлари белгилаб қўйилган.

Мазкур шартнома 2011 йилнинг 18 октябр куни Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Украина томонидан имзоланганди.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартномага қўшилиши хусусида мулоҳаза билдирган ўзбекистонлик экспертлар бу битим моҳиятан шартномага аъзо бошқа давлатлар билан амалдаги савдо-иқтисодий муносабатларини ўзгартирмаслигини урғулагандилар.

Минскда ўтган МДҲ ҳукумат раҳбарлари саммитида Ўзбекистонни бош вазир Шавкат Мирзиёев эмас, балки унинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов тамсил этди.
XS
SM
MD
LG