Линклар

logo-print

Самарқанд-Жиззах трассасида авария рўй берди


30 май куни соат 17 лар атрофида Жиззах вилоятининг Бахмалсой қишлоғида содир бўлган автоҳалокат тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Авария ҳақда хабар қилган Озодлик манбасига кўра, пайшанба куни Самарқанд-Жиззах трассасида Амир Темур дарвозага яқин жойда ВАЗ-2106 автомашинаси билан автобус тўқнашиб кетган.

Унинг маълум қилишича, газ билан юрадиган Жигули портлаб, аланга автобусга ҳам улашган, пировардида бир неча йўловчи нобуд бўлган.

Ғаллаорол ТИИБ навбатчиси Абдуваҳобов 30 май куни Самарқанд-Жиззах трассасида автоҳалокат содир бўлганини, натижада 4 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Нобуд бўлганларнинг икки нафари ғаллаороллик эканини қайд этган Абдуваҳобов қолган икки кишининг ким экани ва қаерлик эканини билмаслигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG