Линклар

logo-print

Туркиянинг Истанбул шаҳрида полиция ва намойишчилар ўртасида бугун яна тўқнашув юз берди.

Турк полицияси Тақсим майдонига йиғилган намойишчиларни тарқатиб юбориш учун уларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланди. Айрим намойишчилар эса полициячиларга тош отди.

Юзлаб одам икки кундан буён Истанбулнинг Гези боғида дарахтларнинг кесилиши ва савдо маркази қурилишига қарши Тақсим майдонида намойиш ўтказаётган эди.

Кейинчалик улар “ҳукумат истеъфога чиқсин”, деган сиёсий талабларни илгари сура бошлашди.

Намойишчилар 2002 йилдан буён иқтидорда қолаётган Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукуматини яккаҳокимликни мустаҳкамлаб бораётганликда айблашаяпти.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG