Линклар

АҚШ: Оклаҳомада торнадо қурбонлари сони ошиб бормоқда


Оклаҳомадаги кучли шамол тезюрар йўллардан бирида автомобилларни ағдариб ташлаган.

Оклаҳомадаги кучли шамол тезюрар йўллардан бирида автомобилларни ағдариб ташлаган.

АҚШнинг Оклаҳома штати пойтахти Оклаҳома-ситида жума куни содир бўлган торнадо қурбонлари сони ошди.

Ҳалок бўлганлар орасида бир аёл ва ёш бола ҳам бор.

Маълумотларга кўра, кучли шамол тезюрар йўллардан бирида автомобилларни ағдариб ташлаган. Табиий офат туфайли умумий ҳисобда элликка яқин одам тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Қарийб икки ҳафта аввал мазкур штатда содир бўлган кучли бўрон 24 кишининг ўлимига сабаб бўлганди.
XS
SM
MD
LG