Линклар

Махачқалъа мэри Саид Амиров шанба куни ҳибс этилиб, Москвага олиб келинди.

Россия Тергов қўмитасининг маълум қилишича, Амировга нисбатан жиноят иши очилган бўлиб, у Махачқалъа туман тергов бўлими раҳбари Арсен Гаджибековнинг ўлимига алоқадорликда гумонланмоқда.

Мазкур жиноий иш бўйича қотилликка алоқадорликда гумонланиб яна ўндан ортиқ киши ушланган.

Аввалроқ Доғистоннинг Каспийск шаҳрида Махачқалъа мэрининг муовини Юсуп Жапаров қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди. Жапаров Саид Амировнинг жияни бўлиб ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG