Линклар

Қозоғистон: “Жанаўзен иши” бўйича айбланган 6 фаол озод бўлди


"Жанаўзен иши" бўйича айбланганларнинг кўпи мана шу қамоқхонада жазо ўтамоқда.

"Жанаўзен иши" бўйича айбланганларнинг кўпи мана шу қамоқхонада жазо ўтамоқда.

Қозоғистонда 2011 йили содир бўлган Жанаўзендаги тартибсизликларга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинмиш олти фаол қамоқдан озод этилди.

Орасида бир аёл ҳам бўлган бу кишилар тўрт йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилингандилар.

Қозоғистон Олий суди уларга берилган жазони икки йилгача бўлган шартли қамоқ жазосига алмаштирган.

2011 йил декабрида Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида юз берган тартибсизликлар чоғида камида 16 киши ҳалок бўлганди.

Мазкур аксилҳукумат намойишларида қатнашган яна бир неча фаол ҳануз қамоқда қолмоқда.
XS
SM
MD
LG