Линклар

1 июн куни тушга яқин Тошкентдаги “Фотон” заводи яқинида олиб борилаётган қурилиш ишлари туфайли Beeline Uzbekistan уяли алоқа операторига тегишли кабелга шикаст етган.

Ширкатнинг Фэйсбук тармоғидаги саҳифасида хабар қилинишича, бу носозлик сабабли пойтахтнинг айрим мавзеларида интернетга киришда муаммолар пайдо бўлган.

Бу муаммони бартараф қилиш учун барча имкониятлар ишга солинганини қайд этган Beeline Uzbekistan вакиллари яқин соатлар ичида компания мижозлари интернетга кириш имкониятидан аввалгидек муаммосиз фойдалана олишлари мумкинлигини ваъда қилганлар.
XS
SM
MD
LG