Линклар

Одам савдосига алоқадорликда гумонланиб Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан халқаро қидирувга берилган шахс Москвада ушланди.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, ўзбекистонлик эркак федерал қидирув эълон қилинганидан икки кун ўтиб, 1 июнга ўтар кечаси пойтахтнинг Жулебино туманидаги генерал Кузнецов қўчасида қўлга олинган.

Россия полицияси ходимлари бу ҳақда Ўзбекистондаги ҳамкасбларига хабар берган.

2 июн куни Lifenews порталида чоп этилган хабарда қўлга олинган шахс Қаҳрамон Одинаев экани ва у халқаро қидирувда бўлгани маълум қилинган.

Москва шаҳар Ички ишлар Бошқармаси матбуот хизмати Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олингани ва у Ватанига экстрадиция қилинишини тасдиқлаган.
XS
SM
MD
LG