Линклар

Россиянинг ЛУКОЙЛ ширкати 2013 йил биринчи чорагида Ўзбекистонда янги углеводород конлари излаб топиш ва ўзлаштириш лойиҳаларга 96 миллион АҚШ доллари сарфлади.

ЛУКОЙЛ маълумотига кўра, жорий йил биринчи чорагида ширкатнинг Ўзбекистондаги капитал ҳаражатлари ўтган йил шу даврига ($ 149 миллион) нисбатан қарийб 36 фоизга камайган.

Ўзбекистоннинг Хаузак конида газ қазиб чиқариш 52 миллион куб метрга камайгани натижасида ЛУКОЙЛ қазиб чиқарган газ ҳажми 1,8 фоизга қисқарган.

Январ-март ойларида ЛУКОЙЛ Ғисор конида қазиб чиқарган газ 247 миллион куб метрга етган. Ўтган йил биринчи чорагида бу кўрсаткич 233 миллион куб метрни ташкил қилган эди.

Айни пайтда, Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага асосланиб РИА Новости агентлиги Ўзбекистонда нефт қазиб чиқаришни барқарорлаштириш учун Ўзбекнефтегаз 2021 йилгача уч миллиард доллар маблағ ётқизишни режалаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG