Линклар

Намойишлар ўтказилган Истанбул ва Анқарада вазият юмшагани айтилмоқда


Истанбул шаҳрининг Тақсим майдони, 2013 йил 31 май.

Истанбул шаҳрининг Тақсим майдони, 2013 йил 31 май.

Туркиянинг Истанбул ва Анқара шаҳарларида икки кун давом этган норозиликлар бир оз тинчигани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, яшанбага ўтар кечаси Истанбулда бир нечта тўқнашув содир бўлганига қарамай, умумий вазият тинч бўлган.

Шанба куни тунда полиция зирҳли юк машиналарини олиб кетганидан кейин норозилар тўпланган Истанбулнинг Тақсим майдонидаги вазият юмшагани айтилмоқда.

Ички ишлар вазири Муаммар Гулер қўлга олинганларнинг бир қисми аллақачон қўйиб юборилганини айтди.

- Турли шаҳарларда 939 нафар одам қўлга олинди. Уларнинг айримлари аллақачон қўйиб юборилган ва базилари суд бўлишини кутяпти. Норозилик акциялари давомида полиция ходимларидан 26 киши, фуқаролардан 53 киши жароҳат олган. Уларнинг 19 нафари Истанбулда жароҳат олган. Яраланган одамларда бири оғир аҳволда, деди Туркия Ички ишлар вазири.

Норозилик акциялари Истанбулнинг Тақсим майдонига яқин паркда қурилиш ишлари бошлаш учун рухсат берилганига қарши ўтган ҳафта бошланган эди.
XS
SM
MD
LG