Линклар

Сурия пойтахти Дамашқдаги полиция идораси яқинида автомобилга ўрнатилган бомба портлади.

Ҳужум оқибатида Сурия хавфсизлик кучларининг камида саккиз нафар ходими нобуд бўлгани хабар қилинди.

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси якшанба кунги портлаш Сурия ҳукумати кучлари ва исёнчи гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар бораётган пойтахтнинг Жубар туманида содир бўлганини билдирди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган ташкилот тахминига кўра, портлаш мухолифатдаги Ал-Нусра Фронти исломий гуруҳи томонидан амалга оширилган.

Сурия ҳукуматига қарашли ахборот агентликлари 2 июн кунги ҳужум ҳақида хабар бермаган.

Айни пайтда, шанба куни Сурия ҳукуматига хайрихоҳ кучлар Ливан чегараси яқинидаги Қусайр шаҳрини исёнчилардан қайтариб олиш учун шиддатли ҳужумларни давом эттирди.

БМТнинг Фавқулодда ёрдамларни мувофиқлаштириш ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги Қусайрда яраланган 1500 дан ортиқ фуқаро тиббий ёрдамга муҳтож экани ва улар эвакуация қилиниши кераклигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG