Линклар

logo-print
Москвада қайддан ўтаётган муҳожирларнинг бармоқ изидан нусха олиниб, махсус электрон маълумотлар базасига киритилиши мумкин. Яқин орада ана шундай база яратиш режаланаётгани ҳақида “Известия” газетасига Россия Федерал миграция хизматининг Москва бошқармаси бошлиғи Олга Кириллова маълум қилган.

Унинг айтишича, яқинда Москвада ўтказилган текширув чоғида дактилоскопик қайддан ўтганлик ҳақида берилган ўнлаб маълумотнома сохта бўлиб чиққан.

Москва расмийлари 2013 йил бошидан Россияда ишлаш учун рухсатнома олмоқчи бўлган чет элликларга дактилоскопик қайддан ўтишни мажбурий қилиб қўйгандилар.

Олга Кириллова ҳозир Москвада онлайн режимида ҳужжат текшириш учун техник имконият йўқлигини маълум қилган. “Шу важдан ҳужжатларни қалбакилаштиришга йўл қўймаслик учун Федерал миграция хизматининг Москва бошқармаси бармоқ изларининг электрон базасини яратади”, деган Олга Кириллова.
XS
SM
MD
LG