Линклар

logo-print

Ўзбекистон Эркин савдо ҳудудига қўшилишга оид келишувни имзолади


МДҲ бош вазирлар учрашувида Ўзбекистондан бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов қатнашди.

МДҲ бош вазирлар учрашувида Ўзбекистондан бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов қатнашди.

Ўзбекистон МДҲ доирасидаги эркин савдо ҳудудига қўшилиш тўғрисидаги протоколни имзолади.

Протоколга 31 май куни МДҲ бош вазирларининг Минскдаги учрашувида қатнашган Ўзбекистон Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов қўл қўйди.

Ўзбекистон эркин савдо ҳудудига қўшилган тўққизинчи мамлакат бўлди. 2011 йил 18 октябр куни эркин савдо ҳудудини тузиш тўғрисидаги келишувни Арманистон, Беларус, Молдова, Россия, Тожикистон, Украина, Қирғизистон ва Қозоғистон имзолаган.

Ўшанда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистон билан биргаликда, келишувга кейинроқ қўшилиш истагини билдирган эди.

Ўзбекистон эркин савдо ҳудудининг тўлақонли аъзоси бўлиши учун, мамлакат парламенти келишувни ратификация қилиши керак бўлади.

Ҳозирча, эркин савдо ҳудудининг Тожикистон ва Қирғизистон каби иштирокчилари ҳам келишувни ратификация қилмаган.

Келишувнинг асосий мақсади уни имзолаган МДҲ мамлакатлари ўртасида божхона тўловларини камайтиришдан иборатдир.
XS
SM
MD
LG