Линклар

logo-print

Ўзбекистон Тожикистон алюминий заводидан кўрилган зарарни ҳар томонлама баҳоламоқчи


Тожикистон Алюминий заводи Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти билан чегарадош Турсунзода шаҳрида жойлашган.

Тожикистон Алюминий заводи Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти билан чегарадош Турсунзода шаҳрида жойлашган.

Ўзбекистон ҳукумати қўшни Тожикистонга қарашли алюминий заводи Сурхондарё вилоятининг шимолий минтақаларига етказган зарарини ҳар томонлама мониторинг қилиш режасини маъқуллади.

Ҳукумат 2013-2017 йиллар учун қабул қилган Атроф муҳитни муҳофаза қилиш дастури доирасида Тожикистоннинг “ТАЛКО” ширкати Ўзбекистоннинг Сурхонадрё вилояти атроф муҳитига етказаётган зарари муаммосига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон расмий матбуотининг маълум қилишича, атроф муҳит, ер усти ва ер ости сувлари, ичимлик суви манбалари, тупроқ, қишлоқ хўжалиги ва аҳоли соғлиғига етказилган зарарни баҳолаш мақсадларига 35 миллион сўм ажратиш кўзда тутилган.

Расмий маълумотларга кўра, тўрт йилга мўлжалланган атроф муҳитни муҳофаза қилиш датсурига қарийб 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган.

Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятига қўшни Турсунзода шаҳрида жойлашган Тожикистон алюминий заводи 1975 йилда ишга туширилган. Алюминий заводининг атроф муҳитга зарари муаммоси собиқ Совет Иттифоқи тарқалганидан кейин, 90 йиллардан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги мунозара манбаси бўлиб келади.
XS
SM
MD
LG