Линклар

logo-print

Ражаб Тоййиб Эрдўғон норзиликлар ортида "экстремист унсурлар" турганини иддао қилди


Намойишларга Истанбулнинг Тақсим майдонидаги дарахтларни кесиш режалари сабаб бўлди.

Намойишларга Истанбулнинг Тақсим майдонидаги дарахтларни кесиш режалари сабаб бўлди.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда авж олган норозиликлар ортида “экстремист унсурлар” турганини таъкидлаб, турк халқини провокацияга учмасликка чақирди.

Эрдўғон душанба куни Истанбулда чиқиш қилди. Туркиянинг Истанбул, Анқара ва яна бир неча шаҳрида минглаб одам иштирокида уч кун давом этган норозиликларга қарши полиция кўз ёшини оқизувчи газ ва сув пуркагичларни ишга солди.

Истанбулнинг Тақсим майдонида реконструкция ишлари пайтида дарахтларни кесиш режалари сабаб бўлган норозиликлар кейинчалик мамлакатнинг бошқа шаҳарларига ҳам ўтди. Ўтган тунда Истанбул ва Анқарада Эрдўғон идораларига юриш қилган намойишчилар полиция билан тўқнашгани хабар қилинди.

Намойишчилар Эрдоғон етакчилик қиладиган исломий қарашлардаги Адолат ва тараққиёт партиясини ҳуқуқбузарликда айблаб, ҳукумат истеъфосини талаб қилди.

Истанбулнинг Бешиктош мавзесидаги намойишларда норозилар тошлардан баррикадалар ясади. Полиция кўз ёшини оқизувчи газ ва сув пуркагичларни ишга солди. НАТО, Европа Иттифоқи ва АҚШ расмий Анқарани босиқликка чақирди.
XS
SM
MD
LG