Линклар

logo-print

Афғонистондаги зўравонликларда 20га яқин одам, жумладан икки хориж аскари ҳалок бўлди


Афғонистонда АҚШ ҳарбий конвойини нишонга олган худкуш ҳужуми оқибатида камида 12 киши, жумладан халқаро коалициянинг икки аскари ҳалок бўлди.

НАТО етакчилигидаги Халқаро хавфсизлик ёрдами кучлари матбуот котиби Пактика вилоятида рўй берган ҳужумда икки аскар нобуд бўлганини тасдиқлади. НАТО вакиллари ҳалок бўлган аскарлар қайси мамлакатга доҳил эканини очиқлаганича йўқ.

Афғонистон Ички ишлар вазирлигига кўра, мотоцикл минган худкуш маҳаллий бозор олдидан АҚШ конвойи ўтиб кетаётган пайтда бомба портлатгани оқибатида камида 9 бола ва бир афғон полициячиси ҳалок бўлган.

Расмийларга кўра, ҳужум тушлик пайтида, маҳаллий мактаб ўқувчилари овқатлангани чиққан пайтда содир бўлган.

Айни пайтда Лағмон вилоятида машина минага йўлиққани оқибатида етти тинч фуқаро ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG