Линклар

logo-print

Хитойда парранда фабрикасида чиққан ёнғинда 120га яқин одам ҳалок бўлди


Парранда фабрикасида тонгги соат 6лар атрофида ёнғин чиққан пайтда иншоот ичида 300га яқин ишчи бўлган.

Парранда фабрикасида тонгги соат 6лар атрофида ёнғин чиққан пайтда иншоот ичида 300га яқин ишчи бўлган.

Хитой шимоли-шарқида маҳаллий парранда фабрикасида чиққан ёнғин оқибатида 120га яқин одам ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Давлат матбуотининг хабар қилишича, Жилин вилояти Мишази шаҳарчасидаги парранда фабрикасида тонгги соат 6лар атрофида ёнғин чиққан пайтда иншоот ичида 300га яқин ишчи бўлган.

Жилин вилояти ҳокимиятининг маълум қилишича, шу пайтгача ҳалок бўлганлар сони 119 кишига етган. Камида 54 киши жароҳатланган.

Xinhua агентлиги ўт ўчирувчиларга таянган ҳолда, қутқарув ишлари чиқиш йўлакларининг торлиги ва “ички инфратузилмаларнинг мураккаблиги” туфайли қийин кечганини хабар қилмоқда.

Ёнғинга электр тизимидаги носозлик сабаб бўлганига оид эҳтимоллар ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG