Линклар

logo-print

АҚШ трибунали WikiLeaks сайтига махфий ҳужжатларни сиздирган аскарни суд қилишни бошламоқда


25 ёшли Брэдли Мэннинг WikiLeaks сайтига юзлаб саҳифа махфий ҳужжатларни сиздирганликда айбланмоқда.

25 ёшли Брэдли Мэннинг WikiLeaks сайтига юзлаб саҳифа махфий ҳужжатларни сиздирганликда айбланмоқда.

АҚШ ҳарбий трибунали душанба куни WikiLeaks сайтига махфйи ҳужжатларни сиздирганликда айбланаётган аскар Брэдли Мэннинг устидан маҳкамани бошлайди. 25 ёшли Мэннинг WikiLeaks сайтига юзлаб саҳифа махфий ҳужжатларни тақдим этганликда айбланмоқда.

Вашингтон яқинидаги Форт Миде ҳарбий трибунали уни айбдор деб топса, Мэннинг умрбод қамоққа ҳукм қилиниши мумкин. Мэннинг ўзига нисбатан илгари сурилган баъзи айбловларни тан олишга рози бўлган, лекин энг жиддий бўлган Америка душманларига кўмаклашганликка доир айбловни инкор қилиб келмоқда.

Уч йилдан бери қамоқда қолаётган Брэдли Мэннинг ўз ҳаракатларини АҚШ ҳарбий сиёсати борасида жамоатчилик баҳсларини келтириб чиқариш нияти билан изоҳлаб келади.

Ҳукумат собиқ аскарнинг ҳаракатлари АҚШ миллий хавфсизлигига путур етказгани ва америкаликлар ҳаётларини хавф остига қўйганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG