Линклар

logo-print

Марказий Европанинг кўплаб минтақалари сув остида қолди


Шарқий Европанинг кўплаб минтақаларида фавқулодда ҳолат жорий қилинди.

Шарқий Европанинг кўплаб минтақаларида фавқулодда ҳолат жорий қилинди.

Марказий Европа мамлакатларининг катта қисми сув остида қолди. Бир неча кун тўхтамаётган ёмғирлар оқибатида Чехия, Германия, Австрия ва Польшанинг кўплаб минтақаларида дарёлар ва жилғалар ўзанидан чиқди.

Чехияда шу пайтгача 5 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Пойтахт Прагада мактаблар душанба куни ёпиб қўйилди, жамоат транспорти ҳаракати бузилди. Қутқарув хизматлари Праганинг тарихий қисмини ҳимоя қилиш мақсадида махсус деворлар кўтарди. Параганинг хайвонот боғидан ҳайвонлар эвакуация қилинди. Мамлакатнинг катта қисмида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Германиянинг Пассау шаҳри катта зарар кўрди. Австриянинг Дунай дарёси бўйида жойлашган шаҳар ва қишлоқларида ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Польшанинг Қуйи Слез минтақасида жилғалар ўзанидан чиқди.

Шарқий Европада бу каби сув тошқинги охирги марта 2002 йилда рўй берган. Ўшанда 17 киши ҳлок бўлиб, 20 миллиард евролик зарар кўрилган эди.
XS
SM
MD
LG