Линклар

Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол клубига етакчилик қилиб келган Жозе Моуриньо Англиянинг “Челси” клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Португалиялик мураббийнинг “Челси” билан тўрт йиллик шартнома имзолангани ҳақида лондонлик футбол клуби веб-саҳифасида эълон қилинди.

Шартнома тафсилотлари расман очиқланмаган, бироқ маҳаллий матбуот хабарларига кўра, Моуриньо янги клубда йилига солиқларни ҳисобга оламаган ҳолда 8,5 миллион фунт стерлинг маош олади.

Бу эса Моуриньони Англия премьер-лигасидаги энг юқори маош оладиган мураббийга айланганини англатади.

50 ёшли Жозе Моуриньо 2004-2007 йиллари ҳам “Челси”ни бошқарган эди. Унинг бошчилигида Роман Абрамович клуби икки карра Англия чемпионатида, бир мартадан мамлакат Кубогида ва Суперкубогида ғалаба қозонган.
XS
SM
MD
LG