Линклар

Брэдли Мэннинг Усама бин Ладинга АҚШ ҳарбий сирларини ошкор этганликда айбланди


АҚШ ҳарбий прокурорлари Брэдли Мэннингни Ал-Қоида гуруҳининг собиқ етакчиси Усама бин Ладинга Америка ҳарбий сирларидан огоҳ бўлиш мумкинчилигини яратганликда айблади.

Айблов душанба куни Вашингтон яқинидаги Форт Миде ҳарбий трибуналида ўтаётган маҳкамада эълон қилинди.

25 ёшли Мэннинг WikiLeaks сайтига қарийб 700 минг маҳфий ҳужжатларни тақдим этганликда айбланиб, судланмоқда.

Мэннингни ҳимоя қилаётган адвокатлар уни “ёш, сода, бироқ нияти яхши” бўлганини айтишмоқда.

Брэдли Мэннинг ўзига нисбатан илгари сурилган баъзи айбловларни тан олишга рози бўлган, лекин энг жиддий бўлган Америка душманларига кўмаклашганликка доир айбловни инкор қилиб келмоқда.

Агар ҳарбий трибунал уни ушбу модда бўйича айбдор деб топса, Мэннинг умрбод қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG