Линклар

Бугун Претория шаҳрида ўз қаллиғини ўлдирганликда айбланаётган жанубий африкалик олти карра паралимпиада чемпиони Оскар Писториус иши бўйича суд маҳкамаси бўлиб ўтади.

Ногирон спортчи 29 ёшли модел Рива Стинкамп ўлимида айбланмоқда.

26 ёшли Писториус 14 феврал куни ваннахона ичида бўлган Стинкампга эшик ортидан туриб тўрт марта ўқ узганига иқрор бўлган.

Бироқ у буни тасодиф эканлиги, чунки қаллиғини уйни тунагани кирган босқинчи, деб ўйлаганини иддао қилмоқда. Прокурорлар эса спортчини қасддан одам ўлдирганликда айбламоқда.

Суд вакилларига кўра, сешанба кунга белгиланган маҳкама қисқа бўлади ва унда асосан иш жараёнига оид масалалар кўрилади.

Прокурорлар ишни чуқурроқ ўрганиб чиқиш учун кўпроқ вақт сўраётгани айтилмоқда.

Иккала оёғи йўқ спортчи Оскар Писториус махсус металлдан тайёрланган протезлар ёрдамида халқаро мусобақаларда иштирок этади ва Жанубий Африкада қаҳрамон ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG