Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:27

Чехияда сув тошқинида нобуд бўлганлар сони 7 кишига етди


Икки кундан буён Чехиянинг айрим ҳудудларини босган сув ҳануз қайтмади.

Сўнгги маълумотларга кўра, нобуд бўлганлар сони 7 кишига етган.

Сешанба куни тонгги соат 6 да Прага шаҳри марказидан оқиб ўтувчи Влтава дарёсидаги сув сатҳи секундига 3 минг 200 метр кубга етди.

Аммо, бугун куннинг иккинчи ярмида сув сатҳи яна кўтарилиши мумкинлигидан хавотир бор.

Шу боис, қутқарувчи ва кўнгиллилар гуруҳлари дарёнинг сув тошиш эҳтимоли мавжуд соҳилларига қўшимча тўсиқлар ўрнатмоқда. Асосий эътибор шаҳарнинг тарихий қисмига шикаст етиши олдини олишга қаратилган.

Бугун ҳам шаҳар мактаблари ёпилган, жамоат транспорти қатнови эса чекланган.

Параганинг Влатавага яқин қисмда жойлашган Прага ҳайвонот боғи ҳам кўчирилган.

Чехия ҳукумати мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Айни пайтда сув тошқини Германия, Австрия ва Швейцарияда ҳам кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG